Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Август/2020   Сиёсат

Ўзбекистон ва Туркия парламентлари раҳбарлари парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 4 август. /“Дунё” АА/. Бугун, 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Мустафа Шентоп билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Олий Мажлис Сенати Ахборот хизмати маълумотига кўра, икки мамлакат парламентлари раҳбарлари мусулмон оламининг шодлик ва шукроналик, хайр-саховат ва эзгулик айёми бўлган Қурбон ҳайити муносабати билан самимий тилак билдирдилар.

Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Мустафа Шентоп коронавирус пандемиясини тезроқ енгишни тилаб, бу борада Туркия Ўзбекистонга ёрдам беришга тайёр эканини алоҳида қайд этди.

Томонлар давлатларимиз Президентлари бошчилигида олий даражадаги мунтазам мулоқот ва яқин муносабатлар олиб борилаётгани натижасида барча соҳалар қатори парламентлараро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилаётгани, бу эса катта масъулият эканлиги тўғрисида сўз юритди.

Икки мамлакат парламеyтлари ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ўзаро алоқаларнинг шартнома-ҳуқуқий асосини яратиш билан бирга, амалий чора-тадбирларни рўёбга чиқаришни талаб қилаётгани борасида тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил февралида Туркияга ташрифи доирасида тарихда илк бор энг юксак шаклдаги, яъни икки давлат раҳбарлари ҳамраислигидаги олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг илк йиғилиши натижалари юқори баҳоланди. Ушбу учрашув якуни бўйича эришилган келишувларни амалга оширишда мамлакатларимиз парламентлари ҳам ўз ваколатлари доирасида муносиб ҳисса қўшиши кераклиги қайд этилди.

Бундан ташқари, шакллантирилган дўстлик гуруҳларида парламентлараро ҳамкорлик борасида фикр алмашилаётгани, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан Туркия Буюк миллат мажлисининг Тадқиқот маркази ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантиришга урғу берилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Республикаси Президенти «Инно...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Инновацион фаолият тўғрисида»ги Қонунн...

Ўзбекистон элчиси АҚШ махсус топшириқлар...

Мулоқотда мамлакатимизда диний эркинликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди....

Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги...

Ушбу муқаддас айёмда сизларга, бутун эл-юртимизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, б...

Сўнгги янгиликлар