08/Июль/2022 Парламент
ТОШКЕНТ, 8 июль. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ва Туркия Буюк миллат мажлиси спикери Мустафо Шентоп ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, самимий, очиқ ва дўстона руҳда ўтган суҳбатда Туркия Буюк миллат мажлиси Спикери Мустафо Шентоп ҳамкасби Танзила Норбоевани ва у орқали бутун ўзбек халқини муқаддас Қурбон ҳайити байрами билан табриклади.
Суҳбат чоғида икки томонлама парламентлараро ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.