Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

15/Март/2023   Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва Туркия Жиззах вилоятида қуввати 400 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини қуриш масалаларини муҳокама қилмоқда

ТОШКЕНТ, 14 март. /«Дунё» АА/. Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов кеча  Туркиянинг «Chengiz Enerji» компанияси ижрочи директори Аҳмет Cенгиз билан учрашди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


ИССВ маълумотига кўра, томонлар муваффақиятли амалга оширилган қўшма лойиҳалар натижасида эришилган ютуқларни ҳамда мамлакатимиз энергетика соҳасини ривожлантиришда инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди.

Хусусан, 2022 йил июнь ойида Тошкент вилоятида 240 МВт ва Сирдарё вилоятида 220 МВт қувватга эга замонавий буғ-газ электр станцияларини ишга туширилганлиги қайд этилди.

Туркия компанияси раҳбари биргаликда ва ҳамжиҳатликда олиб борилган ишларнинг муваффақиятини таъкидлаб, компания электр энергияси ишлаб чиқариш соҳасидаги инвестиция лойиҳалари портфелини кенгайтириш ниятида эканлигини маълум қилди. Шу тариқа, Жиззах вилоятида қуввати 400 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини ишга тушириш лойиҳаси таклиф этилди. Ушбу ташаббус йилига 286 миллион куб метр газни тежаш имконини беради, бу эса пулга ҳисоблаганда 103 миллион долларга тенг.

Учрашув якунлари бўйича томонлар янги лойиҳани амалга ошириш мақсадида келгусидаги ҳамкорлик формати бўйича келишиб олдилар.

Маълумот учун: «Chengiz Enerji» 2000 йилда ташкил этилган. Компания электр энергиясини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш, табиий газ савдоси ва тақсимоти, табиий газда ишлайдиган комбинациялашган электр станцияларини қуриш йўналишларида фаолият олиб боради. Ҳозирги кунда компания энергетика соҳасида умумий қуввати 5000 МВт бўлган 9 та фойдаланишга топширилган ва 4 та қурилаётган лойиҳани бошқаради. Туркиядаги электр энергиясининг 30 фоизини «Chengiz Enerji» станциялари томонидан ишлаб чиқарилади. Ходимлар сони бутун дунё бўйлаб 20 000 дан ортиқ кишини ташкил қилади.

Мавзуга оид

Германиядан муносабат: Ўзбекистон бизнес...

Германия савдо ва инвестициялар бўйича федерал агентлиги веб-сайтида Марказий Осиё бўйича ...

Дунёдаги энг қиммат зираворлар: уларнинг...

Жаҳон бозорида баъзи зираворларнинг қиймати олтин ва нефть нархига тенг. Мутахассислар фик...

Молия вазирлиги Ўзбекистоннинг lавлат қа...

Молия вазирлиги Ахборот хизмати Ўзбекистон Республикасининг lавлат қарзи ҳолати ва динамик...

Сўнгги янгиликлар