Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

15/Сентябрь/2022   Президент

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқдилар

САМАРҚАНД, 15 сентябрь. /«Дунё АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг фахрий меҳмони сифатида Самарқандда бўлиб турган Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


Давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати маълумотига кўра, Туркманистон Президенти биродар Ўзбекистонда унга кўрсатилган самимий меҳмондўстлик учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди. Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломини етказди.

Олий мартабали меҳмон Самарқандда Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини алоҳида қайд этди.

Президентлар Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги анъанавий яқин дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари кейинги йилларда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани ва аниқ амалий мазмун билан бойиганини мамнуният билан таъкидладилар.

Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ошиб бораётгани ва йил бошидан 10 фоизга ортгани кўрсатиб ўтилди. Логистика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида қўшма кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ҳудудлар ҳамкорлиги ва маданий-гуманитар алмашинув кенгайиб бормоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари т...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали...

Ўзбекистон Президенти «БРИКС плюс» глоба...

Президент Шавкат Мирзиёев ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан бугун «БРИКС плюс» фо...

Ўзбекистон-Қирғизистон олий даражадаги с...

Кўксарой қароргоҳида расмий кутиб олиш маросимидан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзи...

Сўнгги янгиликлар