Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Февраль/2021   Марказий Осиё

Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари Ашхободда бўлиб ўтган учрашувда икки ва кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 17 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ашхободга амалий ташрифи доирасида бугун Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, музокаралар чоғида ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, сув хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон – Туркманистон муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилди.

Халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Марказий Осиёдаги ҳозирги вазият, минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича биргаликда амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ўзаро боғлиқликни янги – минтақалараро босқичга олиб чиқиш учун шаклланаётган имкониятларга алоҳида эътибор қаратилди.

Вазир Туркманистон томонини жорий йил Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусида юқори даражадаги халқаро конференцияга таклиф қилди.

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2021-2022-йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури имзоланди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини 17 февраль куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимухамедов қабул қилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири 16-18 февраль кунлари Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистонда амалий ташриф билан бўлади. Ташриф давомида минтақавий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, Марказий Осиёнинг глобал иқтисодий жараёнлар ва транспорт йўлакларига интеграцияси масалалари муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Мавзуга оид

ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Швеция ташқи иш...

Бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси, Швеция ташқи и...

Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар ва...

Бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиевнинг ...

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон че...

Фарғона шаҳрида Фарғона (Ўзбекистон), Баткен (Қирғизистон) ва Сўғд (Тожикистон) вилоятлари...

Сўнгги янгиликлар