Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Октабрь/2022   Илм-фан

Ўзбекистон ва Япония Орол денгизининг қуриган туби ҳудудида тадқиқотлар олиб бориш учун илмий станция яратиш масалаларини муҳокама қилмоқда

ТОШКЕНТ, 1 октябрь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация кеча Токиода Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги катта вице-президенти Кеичиро Наказава билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Кеичиро Наказава Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш соҳасида кредит шартномасини имзолаш учун Тошкентга амалга оширган сафарини самимий эсга олди. Ўзбекистонда ҳаётга тадбиқ этилаётган ислоҳотлар унда катта ижобий таассурот қолдирганини таъкидлаб ўтди. Ўз ўрнида илм-фан ва инновациялар соҳасига ҳам республика раҳбарияти томонидан қаратилаётган эътибор яқин келажакда катта натижалар келтиришига ишонч билдирди.

Иброҳим Абдураҳмонов Япония билан ҳамкорлик даражасини юқори баҳолаб, ҳозирги кунда амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берди. Жумладан, Ўзбек-япон ёшлар инновацион маркази фаолиятини такомиллаштириш борасида ҳамкорликда амалга оширилган молиявий ва инфратузилмавий ўзгаришлар, Оролбўйи ҳудудида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва экологик ҳолатни яхшилаш бўйича Ўзбекистон ва Япония олимлари ҳамкорлигида бажарилаётган қўшма тадқиқотлар қайд этилди.

Томонлар Орол денгизининг қуриган туби ҳудудида тадқиқотлар олиб бориш учун илмий станция яратиш, Оролбўйи ҳудудини иқтисодий ривожлантириш, ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида Япониянинг кичик инновацион технологияларини жалб қилишда ҳамкорлик олиб бориш масалаларини муҳокама қилди.

Стартапларни қўллаб қувватлаш ва ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш учун қўшма акселератор дастурини ташкил этиш бўйича фикрлар алмашилди.

Мавзуга оид

Рақамли таълимни жорий этиш бўйича синов...

Мазкур иккита мактабнинг 5 тадан ўқув хоналари Huawei компанияси томонидан таъмирдан чиқар...

Президент мактаби ўқувчиси “Innopolis Op...

Татаристон Республикаси Қозон шаҳридаги Иннополис университети томонидан 1-2 февраль кунла...

Ўзбекистон вакиллари Озарбайжонда ўткази...

Ўзбекистон Фанлар академияси Физика-техника институти профессори ва Ўзбекистон Физиклар ке...

Сўнгги янгиликлар