Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Декабрь/2020   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон ва Япония ўртасида фавқулодда вазиятларни бартараф этиш юзасидан ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди


ТОКИО, 4 декабрь. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистоннинг Токиодаги элчихонасида Япония халқаро ҳамкорлик маркази (JICC) ижрочи директори Акио Тоба билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Япония Атом энергияси агентлигининг Ядро қуролини тарқатмаслик ва ядро хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш маркази (ISCN) билан алоқаларини ўрнатиш ва ҳамкорлик истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди.

Мазкур йўналишда Япония билан ҳамкорлик ўрнатиш давлатимиз раҳбарининг 2019 йил декабрь ойида ушбу мамлакатга амалга оширилган олий даражадаги ташрифи якунлари бўйича қабул қилинган «Йўл харитаси»га киритилган. Унга кўра, Япония атом электростанциялари хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги бой тажрибасини ўрганишга эътибор қаратилмоқда.

Учрашув якунида Ўзбекистон делегациясининг 2021 йил иккинчи ярмида Японияга ташрифини амалга ошириш ва ташрифга пухта тайёргарлик кўриш юзасидан икки томоннинг  онлайн-мулоқотларини ташкил қилишга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Парижда Ўзбекистон Конституцияси куни ни...

Асосий Қонунимиз қабул қилинган сана нхорижда ҳам кенг нишонланмоқда. Мамлакатимизнинг Пар...

Польшада бўлиб ўтган Халқаро Осиё конгре...

Ўзбекистоннинг Польшадаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Бобоев Торун шаҳрида онлайн ш...

ЖИДУ ва Венгрия Дипломатик академияси ра...

Мамлакатимизнинг Венадаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Жаҳон и...

Сўнгги янгиликлар