Uz / Ўз Ru En

Toshkent

13/Апрель/2021   Сайёҳлик

Ўзбекистон ва Япония туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради


ТОКИО, 13 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчиси Ғайрат Фозилов Япония сайёҳлик агентликлари ассоциацияси (JATA) раисининг ўринбосари ва Ташқи сайёҳлик кенгаши раиси Жунго Кикума билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда бугун Ўзбекистондаги изчил ва мақсадли саъй-ҳаракатлар натижасида эпидемиологик вазият сезиларли даражада барқарорлашгани таъкидланди. «Uzbekistan. Self travel GUARANTEED» хавфсиз туризмни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар комплекси амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, айрим хорижий давлатлар билан халқаро рейслар тикланаётгани, маҳаллий ва хорижий компанияларга Ўзбекистонга саёҳатлар уюштиришда имтиёзлар берилаётгани билдирилди.

Томонлар туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадаллаштириш масалалари, шунингдек, жорий йилда Япониядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини тиклаш имкониятларини муҳокама қилди.

Учрашувда Япония сайёҳлик компаниялари вакилларидан иборат делегациянинг чет эллик сайёҳларни қабул қилиш билан боғлиқ вазият билан танишиш мақсадида Ўзбекистонга сафарини биргаликда ташкил қилиш бўйича келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси в...

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Касаба уюшмалари федерацияси ўртас...

Ўзбекистоннинг Италиядаги туризм элчиси ...

Мамлакатимизнинг Италиядаги элчихонасида италиялик таниқли хонанда Гуя Канинога Ўзбекисто...

Ўзбекистон «Ҳунарманд» уюшмаси 2021 йил...

Ўзбекистон «Ҳунарманд» уюшмаси 2021 йил 10-15 сентябр кунлари Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадига...

Сўнгги янгиликлар