Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Март/2021   Долзарб

Ўзбекистон ва Жанубий Корея коррупцияга қарши курашиш идоралари ҳамкорлик бўйича икки томонлама ҳужжат тайёрламоқда


СEУЛ, 4  март. /«Дунё» АА/. Бугун мамлакатимизнинг Сеул шаҳридаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва  Корея Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича комиссияси халқаро бўлимлари раҳбарияти ўртасида видеоконференцалоқа шаклида биринчи амалий мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Онлайн-тадбирда икки идора фаолияти ва вазифалари тўғрисида ўзаро маълумот алмашилди. Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича қўшма тадбирларни ташкил этиш ва тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, жорий йил апрель ойидан бошлаб коррупцияга қарши курашиш соҳасида тажриба алмашиш мақсадида веб-семинарлар ва онлайн-мулоқотлар ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди. Эпидемиологик вазият яхшиланиши билан томонлар ўзаро алоқаларни фаоллаштириш бўйича кейинги қадамларни муҳокама қилиш учун икки мамлакат мутахассисларининг ўзаро ташрифларини ташкил этишга тайёр эканлигини билдирди.

Тадбир якунида томонларнинг ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган қизиқишини ҳисобга олган ҳолда, ўзаро англашув Меморандуми лойиҳасини ишлаб чиқишга келишилди.

Мавзуга оид

Аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари му...

Шавкат Мирзиёев раислигида 22 апрель куни аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромади кескин ка...

Осиё Парламент Ассамблеяси Бош котиби: Ё...

Осиё Парламент Ассамблеяси Бош котиби Муҳаммад Ризо Мажидий...

Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясининг юқори...

Кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида БМТ ташкил этилган...

Сўнгги янгиликлар