Uz / Ўз Ru En

Toshkent

24/Февраль/2021   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон ва Жанубий Корея минтақалари ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланмоқда


СEУЛ, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Фен Кёнсан-Пукто провинцияси губернатори ўринбосари - халқаро муносабатлар элчиси Гу Хен Мони қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда икки давлат минтақалари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар, соғлиқни сақлаш, таълим ва туризм соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди.

Музокаралар доирасида икки мамлакат раҳбарларининг 2021 йил январь ойида бўлиб ўтган виртуал саммити натижалари, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномаси ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи мазмун-моҳияти, шунингдек, мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Томонлар ушбу минтақанинг Андонг шаҳрида 2019 йил 27 сентябрь - 6 октябрь кунлари  ўтказилган 23-халқаро ниқоб рақслари фестивали (Andong Mask Dance Festival-2019) доирасида миллий павильон ташкил этиш орқали Ўзбекистон маданияти кунлари муваффақиятли ташкил этилганини мамнуният билан қайд этди.

Ўзбекистон амалий ва тасвирий санъат намуналари намойиш этилган мазкур тадбир республикамиз сайёҳлик салоҳияти, меъморий ва маданий қадриятларига бағишланган фотокўргазма, шунингдек, ўзбек санъат намоёндалари иштирокидаги концертлар, миллий таомлар икки мамлакат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Кёнсан-Пукто Жанубий Корея анъанавий маданияти, шу жумладан, қадимги Шилла сулоласининг буддавийлик маданияти бешиги ҳисобланади. Провинция саноат соҳасида етакчи ҳисобланади, бу ерда Жанубий Кореянинг энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг заводлари жойлашган.

Пўлат толаси ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи марказ бўлган провинция Жанубий Корея иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин тутади. Минтақада кўплаб илмий марказлар ва 38 та университет фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, шаҳар ўзининг бой маданий ва туристик салоҳияти туфайли жаҳон миқёсидаги маданий ва сайёҳлик марказига айланмоқда.

Кёнсан-Пукто провинциясининг улкан салоҳияти ва имкониятларини ҳисобга олиб, икки мамлакат минтақалари ўртасида тўғридан-тўғри сайёҳлик алмашинувини ташкил этиш, Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Жанубий Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси билан биргаликда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида қўшма дастур ва лойиҳалар, шу жумладан, маданий-гуманитар тадбирларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистон билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашиш тўғрисида келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонлик ёш тадбиркорлар Германия т...

Мамлакатимиз ёш фермерларини Германия қишлоқ хўжалиги тажрибаси билан таништириш, уларнинг...

Ўзбекистон элчиси Брюсселда мамлакатимиз...

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов Бельгиянинг "Picanol Group" ...

Ўзбекистон ва Польша савдо-иқтисодий ҳам...

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бабаев «Wamatex», «VIVE Textile Recycling», «DEKOM...

Сўнгги янгиликлар