Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Май/2021   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон ва Жанубий Корея мутахассислари ҳуқуқ-тартибот соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштириш масалаларини муҳокама этмоқда


СЕУЛ, 17 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Дониёр Қодиров бошчилигидаги мамлакатимиз ҳуқуқ-тартибот идоралари делегацияси Корея Республикасига  келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия мутахассислари ҳамда ихтисослашган ўқув муассасалари раҳбарлари мазкур делегация таркибидан жой олган.

Сафардан кўзланган мақсад ўзаро тажриба алмашиш, жамоат хавфсизлигини таъминланиши, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари учун кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада фаоллаштириш билан изоҳланади.

Сафар доирасида Корея миллий полиция агентлиги, Сеул полиция агентлиги, Корея миллий полиция университети, Бош прокуратура ҳамда Божхона хизмати раҳбарияти билан учрашувлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, сафар дастурида Ўзбекистон делегациясининг Инчеон  халқаро аэропорти, темир йўл вокзаллари, метрополитен, сайёҳлик ва бошқа йирик инфратузилма объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизими билан танишув ҳам кўзда тутилган. Қатор икки томонлама ҳужжатларнинг имзоланиши ҳам режалаштирилмоқда.

Мавзуга оид

Ўзбекистон элчиси Латвия Сейми Президиум...

Ўзбекистон элчиси Қадамбай Султонов Латвия Сейми котиби, Президиум аъзоси, Латвия парламе...

АҚШда И.Савицкий номидаги давлат санъат ...

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси кўмагида И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъ...

Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси ...

Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси янги бинога кўчиб ўтди...

Сўнгги янгиликлар