Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

07/Декабрь/2022   Ҳамкорлик

Ўзбекистон вакиллари Қоҳирадаги халқаро озиқ-овқат кўргазмасида иштирок этмоқда

ҚОҲИРА, 7 декабрь. /«Дунё» АА/. Хоразм вилояти ҳокимлиги ва озиқ- овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар вакилларидан иборат  делегация  Миср пойтахтида бўлиб ўтаётган «Food Africa 2022» халқаро кўргазмасида иштирок этаётир, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбир давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Африка бозорида сотиш имкониятлари ўрганилаётир.

Кўргазманинг технологиялар бўлимида мамлакатимизда етиштирилган меваларни сақлаш учун омборхоналарни махсус материаллар билан жиҳозлаш бўйича Бельгия ва Германия компаниялари вакиллари билан музокаралар уюштирилди. Унда янги технологияларни Ўзбекистонга олиб кириш ва қўллаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўтказилган учрашув натижасида Европа томони билан  тегишли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.

Хоразм вилоятида етиштирилган гуруч ва қуруқ мева маҳсулотларига мисрликлар катта қизиқиш намоён этишди. Шу боис ушбу маҳсулотларни Ўзбекистондан Мисрга экспорт қилиш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида алоҳида  учрашув ташкил этилди. Унда Миср вакиллари  маҳсулотлар намуналарини олиш ва экспорт шартномаларини имзолашга тайёр эканлигини билдиришди.

Кўргазма ташкилотчилари, шунингдек,  Ўзбекистонинг  йирик озиқ-овқат ишлаб чиқариш компанияларини 2023 йилда ўтказиладиган «Food Africa 2023» халқаро ярмаркасида ҳам қатнашишга чақирди.  

Мавзуга оид

Ўзбекистон табиат ресурслари вазирлигида...

Ўзбекистон табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов Жанубий Корея атроф-муҳит вазири ўрин...

Озарбайжондан муносабат: Самарқанд симми...

Озарбайжоннинг Топчубашов номидаги таҳлил маркази директори Русиф Гусейнов 15-16 сентябрь ...

АҚШ Ўзбекистон қишлоқ аёлларини қўллаб-қ...

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистондаги қишлоқ аёллари иқтисодий имкониятла...

Сўнгги янгиликлар