Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

08/Сентябрь/2020   Жамият

Ўзбекистон вакиллари терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида миллий инструкторларни тайёрлаш бўйича халқаро курсларда иштирок этди


ТОШКЕНТ, 8 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияда ЕХҲТ, БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари вакиллари иштирокида терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида миллий инструкторларни тайёрлаш бўйича ўқув семинари ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўқув семинарини ўтказишдан мақсад терроризмни молиялаштириш билан боғлик жиноятларни самарали тергов қилиш соҳасидаги билим ва кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси вакиллари учун терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида миллий инструкторларни тайёрлаш бўйича ЕХҲТ ҳамда БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бошқармаси томонидан ташкил этилган ва 2019-2020 йилларда ўтказилиши режалаштирилган курсларнинг тўртинчисидир.

Лойиҳа доирасида терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари билан боғлиқ тренер сифатида тайёргарликдан ўтган миллий экспертлар гуруҳини тузиш, мазкур йўналишда халқаро ва идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иш жараёнига янги замонавий тажриба ва усулларни киритиб боришга эътибор қаратилди.

Ўқув семинари давомида Ўзбекистон вакиллари терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари  бўйича тренинглар ўтказишга оид назарий билимини бойитишга эришди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Қозоғистон Эркин Воҳидовн...

Кеча “Ўзбеккино” Миллий агентлигида Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари бил...

Экспертлар Марказий Осиё давлатлари раҳб...

13 июнь куни Марказий Осиё Ташқи ишлар вазирликлари таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ви...

Хитой ОАВ Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисод...

Хитой оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий жабҳалар...

Сўнгги янгиликлар