Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Июль/2021   Спорт

Ўзбекистон вакилларидан иборат ҳаваскорлар футбол клуби Жанубий Кореядаги турнирда бош совринни қўлга киритди


СЕУЛ, 27 июль. /«Дунё» АА/. Жанубий Кореянинг Асан шаҳрида ушбу давлатда яшаётган хорижий давлатлар фуқаролари томонидан ташкил этилган ҳаваскор футбол жамоалари ўртасида футбол турнири ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Турнирда яқинда ташкил этилган ўзбекистонлик мигрант ишчилар ва талабалардан иборат «UKMJ», Жанубий Кореядаги тадбиркорлар жамоаси – «GBA», Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларидан ташкил топган «Seoul Nomads» футбол клублари ўзаро беллашди.

Ўзбекистонлик мигрант ишчилар ва талабалардан иборат  «UKMJ» клуби мамлакатимиз элчихонаси, «Lazzat halal food» гўшт маҳсулотлари фирмаси, «Lazzat» ресторани, шунингдек, жамоанинг кўнгилли устози – «Turk Karavan Restoranlari» тармоғи таъсисчиси Сенанбей томонидан қўллаб - қувватлаб келинмоқда.

 Турнирда  «UKMJ» ўзбек ҳаваскор футбол жамоаси анча тажрибали ва  шаклланган «GBA» ва «Seoul Nomads» жамоаларига муносиб қаршилик кўрсата олди.

 Ҳар икки учрашувда «UKMJ» рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмай,  йирик ҳисобларда  ғалаба қозонди ва турнирнинг бош савринини қўлга киритди. Мусобақа якунида ғолиб жамоа турнир ташкилотчилари  ва ҳомийлари томонидан рағбатлантирилди.

Турнир якунида барча футбол жамоалари аъзолари ва ишқибозларга Сеул шаҳридаги «Lazzat» ресторани бош ошпази Маҳмуд Абдуллаев томонидан дастурхон ёзилиб, ўзбек миллий таоми - палов улашилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон миллий спорт турлари ва халқ ...

«Ўзбекистон Республикаси миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари энциклопедияси» тайёрланади...

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6-18 но...

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6-18 ноябрь кунлари йиғин ўтказади...

Ўзбекистон расман «Осиё кубоги-2027» мез...

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14-31 октябрь кунлари мамлакатимиз ёшлар ўртасидаги Осиё чем...

Сўнгги янгиликлар