Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

24/Ноябрь/2022   Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида

Ўзбекистон заргарлари БААда ўтказилган халқаро кўргазмада иштирок этишди

АБУ-ДАБИ, 24 ноябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси раиси Даврон Саматов бошчилигидаги мамлакатимиз делегациясининг Дубай бўлиб ўтган «Global Gold Convention 2022» кўргазмасида иштироки таъминланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Тадбирда Ўзбекистоннинг инвестиция ва экспорт салоҳияти ҳамда заргарлик саноати тараққиёти юзасидан тақдимот уюштирилди.

 Ўзбекистон вакиллари Осиё, Яқин Шарқ ва Африка давлатларида олтин саноати ривожланиши тенденциясига бағишланган муҳокамаларда иштирок этиб,  хориж томонига  мамлакатимизда ушбу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Бундан ташқари, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси вакиллари «IBMC International», «TVT consulting» ва «Stuart and Hamlyn» компаниялари билан икки томонлама музокаралар ўтказишди. Унда жаҳон олтин бозорининг ҳолати ва ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.  

Ўзбекистон делегацияси сафар давомида, шунингдек, Дубайдаги «Siroya jewellers» компанияси фаолияти билан танишди. Компания раҳбари Р.Жаин билан ҳамкорлик масалалари, жумладан, Ўзбекистонга инвестиция киритиш, заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқишда солиқлар ва божхона тизими имкониятлари муҳокама қилинди.

Бўлиб ўтган суҳбат интиҳосида Ўзбекистон бозорини ўрганиш ва инвестиция киритиш имкониятларини таҳлил қилиш учун  2023 йилда «Siroya jewellers» компанияси делегациясининг мамлакатимизга амалий сафарини  уюштиришга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Таиландда Ўзбек тили байрами нишонланди...

Мамлакатимизнинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Ўзбек тили байрами куни муно...

Литвада Ўзбекистон маърифий маркази очил...

Литванинг Висагинас шаҳридаги Ижтимоий хизматлар маркази ҳузурида Ўзбекистон маърифий марк...

Ўзбекистон Бош консули Москва вилоятидаг...

Кеча Ўзбекистоннинг Москвадаги Бош консули Валижон Ниёзхўжаев Москва вилоятининг Сахарово ...

Сўнгги янгиликлар