Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


11/Август/2021   Парламент

Ўзбекистон Жаҳон хайрия индексида 53-ўриндан 29-ўринга кўтарилди


ТОШКЕНТ, 11 август. /«Дунё АА/. Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Олий Мажлис Сенати маълумотига асосланиб.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган йиғилишни Сенат раиси, Кенгаш раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Йиғилишда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид устувор халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича 2021 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасининг биринчи ярим йилликдаги ижроси, Жаҳон иқтисодий форумининг Глобал рақобатбардошлик индексида Ўзбекистоннинг ўрнини акс эттириш бўйича чора-тадбирлар режасининг ижроси муҳокама қилинди.

Бундан ташқари давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 14 январдаги «Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш ҳолатини аниқлашнинг самарали механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижроси тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, сўнгги уч ой давомида бир қатор халқаро рейтингларда мамлакатимиз ўрни яхшиланди. Хусусан, «S&P» Global Ratings томонидан юритиладиган суверен кредит рейтингида мамлакатимиз рейтинг прогнози «салбий»дан «барқарор»га оширилди. Парламентлараро иттифоқ томонидан юритиладиган «Сиёсатдаги аёллар» жаҳон рейтингининг «Парламентдаги аёллар» қисмида Ўзбекистон 130-ўриндан 45-ўринга кўтарилди. Жаҳон хайрия индексида 114 та давлат орасида мамлакатимиз 53-ўриндан 29-ўринга, яъни деярли икки баравар кўтарилди.

Йиғилишда Республика кенгаши томонидан 532 банддан иборат 2021 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланган бўлиб, биринчи ярим йилликда ижтимоий-иқтисодий соҳада бажарилиши белгиланган 272 та банддан 76 таси бажарилганлиги, 188 таси бажарилаётганлиги ва 8 таси бажарилмаганлиги, сиёсий-ҳуқуқий соҳада 86 та банддан 32 таси бажарилганлиги, 50 таси бажарилаётганлиги ва 4 таси бажарилмаганлиги таъкидланди.

Тадбирда Жаҳон иқтисодий форумининг Глобал рақобатбардошлик индексида Ўзбекистоннинг ўрнини акс эттириш бўйича чора-тадбирлар режасининг ижроси ҳам муҳокама қилинди.

Муҳокама давомида ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлаш учун зарур бўлган статистик маълумотларни “Huquq ustuvorligi” автоматлаштирилган ахборот тизимига (huquq.indikator.uz) киритишда мутасадди ташкилотлар томонидан сусткашликка йўл қўйилаётганлиги қайд этилди. Бу эса Тизимга киритилган маълумотларни умумлаштирган ҳолда ўтган ҳисобот йили учун Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини ўз вақтида тузиш имконини бермаётгани таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда масъул вазирлик ва идоралар ахбороти эшитилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва белгиланган вазифалар ижроси юзасидан бир ой муддатда Республика кенгашига тегишли ахборот киритилиши вазифаси қўйилди.

Мавзуга оид

Олий Мажлис аъзолари Осиё парламентларар...

Олий Мажлис аъзолари Осиё парламентлараро маслаҳат кенгашининг учинчи мажлисида иштирок эт...

Юридик фанни ривожлантириш ва қонун ижод...

Бугун Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида «Ўзбекистонда ҳуқуқ ...

Қозоғистон парламенти Сенати делегацияси...

Қозоғистон парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ...

Сўнгги янгиликлар