Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

09/Август/2022   Факт

Ўзбекистон жамоаси Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказиладиган “Танк биатлони” мусобақасида иштирок этади

ТОШКЕНТ, 9 август.  /«Дунё» АА/. Халқаро армия ўйинлари - «АрМИ-2022» доирасида ўтказиладиган “Танк биатлони” мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Унда делегация аъзолари, қатнашувчи давлатлар жамоа вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Қуръа натижаларига кўра, биринчи дивизионда қатнашадиган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан иборат жамоа қизил рангли танкда Въетнам, Венесуэла ва Қозоғистон танкчилари билан иккинчи юришда ҳаракатланадиган бўлди. Шундай қилиб, полковник Жума Аташев бошчилигидаги жамоамизга биринчи дивизионда Озарбайжон, Беларусь, Въетнам, Венесуэла, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Мўғулистон ва Россия Федерацияси давлатлари жамоалари рақиблик қилади.

– Жамоамиз «Фориш» полигонида мусобақага жиддий тайёргарлик кўрди, - дейди жамоа мураббийларидан бири, подполковник Исмоил Наврўзов. – Йигитларимизнинг кайфияти аъло даражада. Энг муҳими шу, менимча. Экипажларимиздаги ҳар бир иштирокчи бир тану бир жон бўлиб, “Мен ғолиб!” шиори остида ҳаракат қилган ҳолда насиб қилса, юқори натижаларни қўлга киритиб юртимизга қайтамиз.

Эслатиб ўтамиз: Халқаро армия ўйинларининг энг қизиқарли ва шиддатли йўналиши ҳисобланадиган “Танк биатлони” мусобақаси Россия Федерациясининг Москва вилоятида жойлашган «Алабино» полигонида бўлиб ўтади.

Мавзуга оид

«АрМИ-2022»: Фарғонада “Йўл патрули” мус...

Кеча Шарқий ҳарбий округнинг Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисм ўқув марказида «А...

Истанбулда портлаш: қурбонлар ва тиббиёт...

Кеча Туркиянинг Истанбул шаҳридаги хорижий сайёҳлар орасида машҳур бўлган Истиқлол кўчасид...

Қиролича Елизавета иккинчининг дафн маро...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги дел...

Сўнгги янгиликлар