Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

11/Август/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Ўзбекистонда ҳаётга тадбиқ этилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари Италия ОАВ диққат марказида

РИМ, 11 август. /“Дунё” АА/. Италиянинг етакчи янгиликлар агентликларидан бири - «Askanews» Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари мавзусини қамраб олган мақолани эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Унда қайд этилганидек, ушбу соҳадаги ўзгаришлар халқаро экспертлар томонидан ижобий баҳоланмоқда ва жамоатчиликнинг ҳукуматга бўлган ишончини оширмоқда.

Мақолада ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад ҳокимиятлар бўлинишига асосланган мустақил суд-ҳуқуқ тизимини таъминлашдан иборат эканлиги алоҳида таъкидланади.

“Шу мақсадда суд-ҳуқуқ тизимида ўзгаришлар амалга оширилгани баробарида эътиборга молик ислоҳотлар ҳаётга тадбиқ этилди, булар халқаро экспертлар томонидан маъқулланди”, дея Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши тасарруфидаги Судялар мактабининг маслаҳатчиси Дилшод Арипов сўзларидан иқтибос келтиради агентлик.

Мақолада Словениянинг собиқ адлия вазири Горан Клименчич, Миннесота (АҚШ) штати федерал судининг собиқ судьяси Жон Танхейм ва бошқа хорижий экспертларнинг фикр-мулоҳазалари ҳам ўз ифодасини топган.

Мавзуга оид

ШҲТнинг Душанбедаги саммити доирасида Эр...

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган саммити натижалари Эрон о...

Ўзбекистон Президентининг Абу-Дабига таш...

Бирлашган Араб Амирликларининг бир неча оммавий ахборот воситаларида Президент Шавкат Мирз...

Малайзия ОАВ Шарқ ва Ғарб сармоядорларин...

Малайзиянинг «The New Straits Times» газетаси саҳифасида “Ўзбекистоннинг Малайзиядаги эл...

Сўнгги янгиликлар