Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Январь/2021   COVID-19

Ўзбекистонда ҳозиргача 4 минг 617 дан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши вакцина билан эмланди


ТОШКЕНТ, 27 январь. /«Дунё» АА/. Бу ҳақда бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги медиа-холида ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

 Ўзбекистонда айни пайтга қадар 4 минг 617 дан ортиқ фуқаро коронавирусга қарши вакцина билан эмланди. Шунингдек, Коронавирусга қарши эмлаш жараёнини режалаштириш ва тиббиёт ходимларини “Хавфсиз иммунизация” шартлари бўйича тайёргарликдан ўтказиш бўйича вакцинаторлар рўйхати шакллантирилган.

Таъкидланишича,  2021 йилнинг 1 февралидан тиббиёт ходимларини оммавий эмлаш жараёнларига тайёрлаш тренинг ва семинар машғулотлари ўтказилиши режалаштирилган.

— Хитойнинг «Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical» компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги коронавирус рекомбинант вакцинасини хавфсизлиги ва COVID-19 инфекциясини олдини олишдаги самарадорлигини аниқлаш мақсадида III фаза клиник тадқиқотлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, 5 минг нафар кўнгиллилар орасида иммунизация тадбирларини ўтказилиши учун вакцина олиб келинган, — деди штаби аъзоси Ботир Қурбонов. — Республикага 8 нафар хитойлик мутахассис келган, бугунги кунда Инновацияни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда 3-фаза клиник босқичи ўтказилмоқда.

 Брифингда кўнгиллиларни тиббий кўрик ва скринингдан ўтказиш ишлари 2020 йилнинг 12 декабридан бошлангани ва жорий  йил 27 январига қадар 9 минг 583 нафар кўнгилли тиббий кўрик ва суҳбатдан ўтказилгани маълум қилинди.

Мавзуга оид

COVID-19: Чоршанба куни Ўзбекистонда яна...

Чоршанба куни мамлакатимизда коронавирус инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 73 минг ...

Ўзбекистонда яна 109 кишида коронавирус ...

Ўзбекистонда 15 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони...

Ўзбекистонда 118 ҳолатда касаллик қайд э...

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1 минг 85 нафар бемордан 10 нафари оғир, ...

Сўнгги янгиликлар