Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Май/2021   Жамият

Ўзбекистонда 10-24 июнь кунлари «Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди!» шиори остида Барқарор ривожланиш ҳафталиги бўлиб ўтади


ТОШКЕНТ, 7 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси,  Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги БМТнинг Ўзбекистондаги таркибий тузилмалари билан биргаликда жорий йил 10-24 июнь кунлари «Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди!» шиори остида Барқарор ривожланиш ҳафталигини ўтказади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Ҳафталик доирасида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталари томонидан қатор “давра суҳбат”лари ташкил этилади.

Тадбир 23-24 июнь кунлари Бухоро шаҳрида «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда глобал парламентлараро ҳамкорлик» халқаро форуми билан якунланади.

Ушбу форум глобал Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга, ўзаро тажриба алмашишга, шунингдек, янги ғоялар ва ташаббусларни илгари суришга қаратилган.

Халқаро форумнинг асосий тематик йўналишлари қуйидагилардан иборат:

-Барқарор ривожланиш мақсадларининг самарали бажарилишини таъминлашда парламентнинг роли;

-Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш бўйича тадбирларни молиялаштириш;

-Барқарор ривожланиш мақсадларининг статистик кўрсаткичларини шакллантириш;

-Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчиликнинг иштироки;

-Барқарор ривожланиш мақсадларининг бажарилишида парламент назорати, мониторинг ва баҳолашнинг аҳамияти;

-Барқарор ривожланиш йўлида дунё парламентлари ўртасида халқаро мулоқот ва глобал ҳамкорликни ривожлантириш.

Халқаро форум онлайн ва офлайн шаклларда уюштирилади.

Ташкилий қўмита олимлар ва мутахассисларни ушбу анжуманда маърузачи ва тингловчи сифатида иштирок этишга, шунингдек, форум якуни бўйича тайёрланадиган материаллар тўпламида нашр этиш учун мақолалар юборишга таклиф қилади.

Рўйхатдан ўтиш учун телефон: (+998 71) 238-28-68

E-mail: sdg-bukhara@senat.uz

Мавзуга оид

Ўзбекистон ОТМлари 11 январдан анъанавий...

Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати ра...

Метрология соҳасида халқаро даражадаги к...

Ўзбекистон миллий метрология институтининг калибрлаш лабораториялари Туркия аккредитацияла...

Ўзбекистонда одил судловни таъминлаш ваз...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил су...

Сўнгги янгиликлар