Uz / Ўз Ru En

Toshkent

18/Сентябрь/2020   COVID-19

Ўзбекистонда 17 сентябрь куни 599 нафар инсонда коронавирус инфекцияси қайд этилди


ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. Шу йилнинг 17 сентябрь куни мамлакатимизда 599 ҳолатда касаллик қайд этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Сирдарё, Фарғона, Қашқадарё, Хоразм ҳамда Сурхондарё вилоятларида 618 нафар бемор тузалди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 3 нафар, Тошкент вилоятида ҳам 3 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Ҳозирги кунда касаллик қайд этилган жами 49 минг 761 нафар бемордан 46 минг 92 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 минг 254 нафар бемордан 478 нафари оғир, 269 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид

“Улуғ халқ қудрати жўш урган замон”...

Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида Ўзбекистон қишлоқ хўжа...

Республика махсус комиссиясининг хабари...

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан...

Президент: Бепарволик пандемияга қарши б...

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 26 май куни инвестиция масалалари муҳокамаси...

Сўнгги янгиликлар