Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Сентябрь/2020   COVID-19

Ўзбекистонда 18 сентябрь куни 600 дан ортиқ инсонда коронавирус инфекцияси қайд этилди


ТОШКЕНТ, 19 сентябрь. /“Дунё” АА/. Шу йилнинг 18 сентябрь куни мамлакатимизда 617 ҳолатда касаллик қайд этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Шу билан бирга, Тошкент вилоятида 4 нафар, Тошкент шаҳри ҳамда Сурхондарё вилоятида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Наманган, Тошкент, Бухоро, Андижон, Навоий ҳамда Қашқадарё вилоятларида 553 нафар бемор тузалди.

Ҳозирги кунда касаллик қайд этилган жами 50 378 нафар бемордан 46 645 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 312 нафар бемордан 489 нафари оғир, 254 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид

Хорижий фуқароларнинг визаси 5 майга қад...

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган чет эл давлатлари фуқароларининг виза муддат...

Қозоғистон 5 июлдан бошлаб қатъий карант...

Қозоғистон Вазирлар Маҳкамаси 5 июлдан бошлаб 14 кунлик қатъий карантин чораларини жорий ...

Ўзбекистонга Жанубий Кореядан навбатдаги...

Бугун «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси самолёти билан 30 мингта тиббий ниқоблар Ўзбеки...

Сўнгги янгиликлар