Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Январь/2021   Иқтисодиёт

Ўзбекистонда 2020 йил салкам 88 трлн. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди


ТОШКЕНТ, 21 январь. /«Дунё» АА/. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистонда жами 87 трлн. 823,8 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. 2019 йилга нисбатан ўсиш суръати 109,1 фоизни ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давлат мулкчилигидаги ташкилотлар томонидан жами 3 трлн. 652 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 4,2 фоизга тенг.

 Нодавлат мулкчиликдаги ташкилотлар томонидан 84 трлн. 171,8 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Уларнинг республикадаги улуши 95,8 фоизга тенг.

 Жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 24 трлн. 208,9 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

 Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 46 трлн. 379,9 млрд. сўмни ташкил қилган.

Мавзуга оид

Ҳиндистон Ўзбекистонда ахборот технологи...

Ҳиндистон ахборот коммуникация технологиялари (АКТ) компаниялари Ўзбекистондаги ҳамкорлари...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари раи...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов бошчилигидаги экспорт в...

Ўзбекистон ва Япония ўртасида икки ёқлам...

2020 йил 17 октябрь куни Ўзбекистон ва Япония ўртасида икки ёқлама солиққа тортишни барта...

Сўнгги янгиликлар