Uz / Ўз Ru En

Toshkent

08/Март/2021   Сиёсат

Ўзбекистонда 2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди


ТОШКЕНТ, 8 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг  2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Сўнгги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш, давлат органлари ва улар ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шунингдек, ушбу соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида изчил ишлар олиб борилди.

Хусусан, охирги тўрт йилда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 1 минг 270 дан ортиқ лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат бюджетидан 117 миллиард сўм миқдордаги маблағлар ажратилди.

Кўрилаётган чоралар натижасида сўнгги тўрт йилда фуқаролик жамиятининг энг асосий институти ҳисобланадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари сони 20,7 фоизга ошди, шу жумладан, 187 та йирик республика нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятини бошлади.

Шу билан бирга, ушбу ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш ҳамда мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг яқин ва ўрта муддатли истиқболларини белгилаб олиш зарур.

Хусусан, мазкур фармон билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» ва «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида 2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси  тасдиқланди.

Концепциянинг устувор вазифалари этиб, фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш, фуқаролик жамияти институтларига кўмак бериш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини янада такомиллаштириш, давлат ва жамият бошқарувида фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, давлат ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш  белгиланди.

2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2021 йилда амалга ошириш бўйича  «Йўл харитаси»  тасдиқланди.

Концепция ҳар икки йилда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан алоҳида тасдиқланадиган «Йўл харитаси» орқали босқичма-босқич амалга ошириб борилади.

Унга кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар шаклларида қўллаб-қувватлаш ҳажмини 2021 йилда камида 1,2 бараварга, 2025 йилда 1,8 бараварга ошириш кўзда тутилган.

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларига 2021 йилда 16 миллиард сўм, 2025 йилда 70 миллиард сўм маблағлар ажратилади.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси аъзолари сонини жами фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари сонига нисбатан 2021 йилда 10 фоизга, 2025 йилда 30 фоизга етказилади.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан юқори турувчи ташкилотларга қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан киритилган таклифларнинг умумий сонини 2021 йилда 1 000 тага, 2025 йилда 5 000 тага етказилади.

Мамлакатимизда эълон қилинадиган йилга оид давлат дастурида иштирок этаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари сонини 2021 йилда 30 тага, 2025 йилдаги давлат дастурида – 50 тага оширилади.

Фармонга  кўра, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинади. Унга кўра ҳар йил якунлари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар, ижтимоий шериклик даражаси, ажратилган субсидия, грант ва ижтимоий буюртмалар натижадорлиги ва бошқа муҳим фаолият кўрсаткичларига асосан уларнинг рейтинги тузилади.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда шакллантирилади. Индекс натижалари уларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индексини ишлаб чиқиш адлия органларига томонидан ишлаб чилиши назарда тутилган.

 Фамон билан Нодавлат нотижорат ташкилотларининг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва унинг қўмиталари мажлисларида иштирок этувчи доимий вакили институти жорий этилади.

Доимий вакилнинг асосий вазифалари этиб қонун лойиҳалари ва қуйи палатанинг ваколатларига кирадиган масалалар бўйича муҳокамалар ва йиғилишларда ижтимоий шериклик, таъсирчан жамоатчилик назорати механизмларини жорий қилиш ва уларни амалиётга тўғри қўллаш, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода қилишдан иборат.

Ҳужжатга кўра, ҳомийлик маблағларини марказлаштирилган ҳолда тўплаш ва тарқатиш, уларнинг мақсадли ҳамда манзилли йўналтирилишини мониторинг қилиш, ушбу жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш ва ошкоралигини таъминлаш, шунингдек, хайрия этувчи ўз маблағининг ишлатилишини кузатиб бориш имконини берувчи «Шаффоф хайрия» ягона интерактив портали 2021 йил 1 майдан бошлаб ишга туширилмоқда.

«Шаффоф хайрия» ягона интерактив порталини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ҳужжатда шунингдек, давлат субсидиялари, грантлар ва ижтимоий буюртмалар бериш тартибини соддалаштириш вазифалари белгиланди.

Жумладан,  ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари учун ажратилаётган маблағлар устувор равишда таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт, бандлик, ижтимоий хизматлар, экология, қурилиш, кадастр, транспорт, коммунал хўжалиги каби соҳаларда муаммоларни ҳал этиш учун ижтимоий буюртмаларга йўналтирилади.

Шунингдек, фармонда Адлия вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги олдига  Жаҳон хайрия индекси (The World Giving Index) бўйича Ўзбекистоннинг дунёдаги етакчи мамлакатлар қаторига киришини таъминлаш вазифалари тасдиқланди.

Мавзуга оид

Инновацион муҳим лойиҳалар иқтисодиётни ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий рив...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вази...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги изоҳи...

Ўзбекистон Президенти раислигида ўтган й...

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бугун ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини ...

Сўнгги янгиликлар