Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Декабрь/2020   Долзарб

Ўзбекистонда 2021 йил давлат органлари ҳамда ҳудудлар учун коррупция ва яширин иқтисодиёт рейтинги ишга туширилади

ТОШКЕНТ, 30 ноябрь. /Дунё АА/. Ўзбекистонда 2021 йилдан бошлаб ҳудудлар ва давлат органлари раҳбарларининг коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича шахсий жавобгарлигини баҳолаш рейтинг натижалари эълон қилиб борилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига Ахборот хизматига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда давлат органлари, корхоналар ва ҳудудлар учун коррупция, яширин иқтисодиёт рейтингини ҳисоблаш методологияси ишлаб чиқилди.

Рейтинг мамлакатда коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни объектив баҳолаш мақсадида юритилмоқда.

2021 йилдан бошлаб барча раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги асосида баҳолаш рейтинг натижаларини ҳар йили эълон қилиш йўлга қўйилади.

Рейтинг доирасида, хусусан, республиканинг барча ҳудудларда аҳоли, тадбиркорлар ва давлат хизматчилари ўртасида аноним сўров ўтказилади.

Марказ эксперти Бахтишод Ҳамидов ишлаб чиқилган рейтингнинг долзарблиги ва методологиясини қуйидагича изоҳлади:

— Ўзбекистон учун шу пайтгача коррупция муаммоларини аниқлаш бўйича кўплаб тадқиқотлар ўтказилди. Бироқ ушбу баҳолар, асосан, республика даражасида тақдим этилади. Секторлар ёки ҳудудлар кесимида ўтказилганбаҳолашлар бир марталик бўлиб, муаммоларни ўз вақтида аниқлаш имконини бермайди.

Ислоҳотлар жараёни айрим секторларда ва ҳудудларда коррупция даражасини аниқлашни талаб қилади, чунки коррупция кўрилаётган чоралар самарасизлигининг асосий омили ҳисобланади. Шунинг учун, кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширишдан олдин, қуйидаги муҳим саволга жавоб топиш керак: сектор/ҳудуд кесимида коррупция муаммоси қанчалик жиддий?

Жаҳон амалиётида ушбу саволга аниқроқ жавоб олиш учун коррупция даражасини баҳолашнинг кўплаб усуллари қўлланилади. Кўп усуллар коррупция муаммосининг ёпиқлиги ва мураккаблиги билан боғлиқ. Шу билан бирга, турли хил ўлчов усулларидан фойдаланиш янада кенг кўламли натижаларга эришиш имконини беради, чунки қамровнинг кенглиги муаммоларни ҳар томонлама ўрганишга ёрдам беради.

Шу билан бирга, усулларнинг самарали комбинацияси аниқ секторларда ва ҳудудларда ислоҳотлар жараёнини тўғри шакллантириш, амалга ошириш, мониторинг қилиш ва баҳолашга ёрдам беради.

— Бугунги кунда мамлакатда бизнесга қўшимча қулайликлар яратиш орқали яширин иқтисодиёт даражасини камайтириш бўйича комплекс чоралар кўрилмоқда, - дейди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Ўткир Номозбоев. — Хусусан, валюта бозори эркинлаштирилди, янги солиқ тизими жорий этилди, 100 га яқин рухсат бериш ва лицензиялаш қоидалари қисқартирилди. Бунинг натижасида охирги 5 йилда саноатда норасмий сектор улуши 20 фоиздан 6 фоизга тушди.

Ўзбекистонда яширин иқтисодиётни яқин 5 йилда 2 баробарга қисқартириш бўйича вазифалар белгиланди. Бунинг учун, албатта, аниқ чора-тадбирлар зарур. Ана шундай механизмлардан бири бу — раҳбар кадрларнинг коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича шахсий масълиятини ошириш ҳисобланади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “...

Жорий йил 25 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нодавлат таълим ташкилотлар...

Хитойдан муносабат: Сўнгги йилларда Ўзбе...

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 16-18 декабрь кунлари Корея Республикасига давлат ташрифи Хи...

Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақса...

«Iran Daily» газетасининг интернет тармоғидаги веб-саҳифасида “БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекис...

Сўнгги янгиликлар