Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Октабрь/2020   COVID-19

Ўзбекистонда 28 октябрь куни 256 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди


ТОШКЕНТ, 29 октябрь. /«Дунё» АА/. Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра,  кеча  Ўзбекистонда 256 кишида коронавирус инфекцияси  қайд этилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Эътиборли жиҳати, кеча Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятларида 281 нафар бемор тузалди.

Шу билан бирга, кеча 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 558 нафарга етди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 66 минг 200 нафар бемордан 63 минг 446 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 минг 196 нафар бемордан 271 нафари оғир, 74 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид

ЖССТ раҳбари коронавирус қачон буткул та...

Коронавирус инфекциясининг ўлим муддати эълон қилинди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳ...

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд...

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1804 тага етди....

Самара вилоятидаги ҳолат тўғрисида маълу...

Ўзбекистон фуқароларининг Россия-Қозоғистон чегараси яқинида Самара вилоятида тўпланиши да...

Сўнгги янгиликлар