Uz / Ўз Ru En

Toshkent

03/Сентябрь/2020   COVID-19

Ўзбекистонда 2 сентябрь куни 304 ҳолатда касаллик қайд этилди


ТОШКЕНТ, 3 сентябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизда 2 сентябрь куни 304 ҳолатда касаллик қайд этилиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 2 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, Хоразм вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, 2 сентябрь куни Тошкент шаҳри, Бухоро, Тошкент, Фарғона ҳамда Қашқадарё вилоятларида жами 219 нафар бемор соғайди.

Ҳозирги кунда касаллик қайд этилган жами 42 минг 540 нафар бемордан 39 минг 883 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 328 нафар бемордан 365 нафари оғир, 176 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид

Махсус шифохона: Зангиота туманида 1000 ...

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 10 минг ўринга мўлжалланган махсус шифохонани қуриш ...

COVID-19: Ўзбекистонда вакцинация бошлан...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, шу кунгача Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда ви...

COVID-19: Ўзбекистонда шанба куни корона...

Шанба куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 35 тага ортиб, умумий...

Сўнгги янгиликлар