26/Октабрь/2020 COVID-19
ТОШКЕНТ, 26 октябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизда 26 октябрь куни соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 65 минг 480 (+92) тага етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Янги касалланиш билан боғлиқ ҳолатнинг 10 таси Қорақалпоғистон Республикасида, 11 таси Андижон вилоятида, 6 таси Жиззахда, 6 таси Қашқадарёда, 16 таси Сирдарёда, 6 таси Тошкент вилоятида, 37 таси Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, юртимизда 62 минг 615 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга етди.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда 2 минг 315 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича муолажалар олиб борилмоқда.