Uz / Ўз Ru En

Toshkent

18/Октабрь/2020   Иқтисодиёт

Ўзбекистонда 9,3 миллион долларлик консерваланган мева-сабзавотлар экспорт қилинди


ТОШКЕНТ, 18 октябръ / “Дунё” АА/. Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси берган маълумотга кўра, Ўзбекистонда жорий йилнинг 9 ойи давомида 9 миллион 365 минг доллар қийматдаги консерваланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт божхона режимида расмийлаштирилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Жорий йил консерваланган мева-сабзавотлар экспортидан кўрилган даромад ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга ошган. Консерваланган мева-сабзавотларнинг 37 фоизи Россияга, 26,4 фоизи Қозоғистонга ҳамда 26 фоизи Афғонистонга экспорт қилинган.

Шунингдек, жорий йил консерваланган мева-сабзавотларнинг Тожикистонга экспорти 3,8 баробар, Жанубий Кореяга экспорти 3,1 баробар, Украинага экспорти 1,7 баробар, Қирғизистонга экспорти 1,6 баробар ва Туркманистонга эскпорти 1,3 баробарга ортган.

Ўзбекистондан консерваланган мева-сабзавотлар экспорт қилинган давлатлар қаторига жорий йил Беларусь ва Италия ҳам қўшилди.

Мавзуга оид

«Euronewsport»: Ўзбекистон ривожланишнин...

Туркиянинг машҳур «Euronewsport» журналининг сентябрь ойи сонида Ўзбекистон Республикаси Д...

Мозори Шарифда очилган янги ишлаб чиқари...

Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида ўсимлик ёғи ишлаб чиқариладиган модулли корхонанинг та...

ЕТТБ президенти Сума Чакрабарти Фарғонад...

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти Сума Чакрабарти бошчилигидаги делегац...

Сўнгги янгиликлар