Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

19/Январь/2022   Жамият

Ўзбекистонда халқаро техник талаб ва андозаларга тўла жавоб берадиган «Lochin» номли дронларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

ТОШКЕНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Учувчисиз авиация мажмуаларини илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан халқаро техник талаб ва стандартларга тўла жавоб берадиган «Lochin» номли дронлар ишлаб чиқилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Мудофаа саноати давлат қўмитасидан маълум қилинишича, марказ учувчисиз авиация мажмуаларини ишлаб чиқариш, йиғиш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш учун зарур йиғув жамланмалари, технологик ва махсус ускуналар, текшириш (тест, лаборатория) мосламалари каби технологик жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган.

Шунингдек, «Lochin» дронлари бир қанча мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, разведка қилиш, зарба бериш, хусусан, реал вақт режимида кузатиш, маълумот олиш, артиллерия ўт очиш жараёнини бошқариш каби вазифаларни бажаради.

Шу билан бирга, «Lochin» дронларидан қишлоқ хўжалиги, нефт ва газ, ўрмон хўжалиги, темир йўллар, геология-қидирув соҳаларида, картография, топогеодезия, экинларни дефолиация қилиш, қўриқхоналарни, йўлларни, ижтимоий инфратузилма ҳамда муҳим объектларни кузатиш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин.

Мавзуга оид

Исломободда Ватан ҳимоячилари кунига ба...

Исломободда Ватан ҳимоячилари кунининг 28 йиллигига бағишланган маданий тадбир бўлиб ўтди....

Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасида таъл...

Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Ахатов ушбу мамлакатнинг Шарда университети ...

Давлат тест маркази ETS ташкилотининг ра...

Давлат тест маркази АҚШдаги ETS ташкилоти расмий ҳамкорига айланди...

Сўнгги янгиликлар