Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

31/Май/2023   Биласизми?...

Ўзбекистонда «Қуёшли маҳалла» махсус танлови эълон қилинди

ТОШКЕНТ, 31 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан ҳамкорликда «Қуёшли маҳалла»  махсус танлови ўтказилишини  эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Танлов номинациялар бўйича 1 июндан 1  сентябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла фуқаролари йиғинлари миқёсида ўтказилади. Танловда иштирок этиш ихтиёрийдир.

Танловда иштирок этиш учун маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли хонадонларига ўрнатилган қуёш панелларининг жами қуввати 150 кВтдан кам бўлмаслиги ва маҳалла фуқаролари йиғинларидаги хонадонларга қуёш панеллари танлов эълон қилинган кундан бошлаб, туман(шаҳар) ҳокимлигига тақдим этиш кунига қадар даврда ўрнатилган бўлиши шарт.

 Қуйидаги умумий қувватдан кам бўлмаган қуёш панелларини биринчилардан бўлиб ўрнатган ҳамда ҳудудий электр тармоғига уланиб ишлаб турган маҳалла (қишлоқ, овул) фуқаролари йиғинлари орасидан танланади:

Бош соврин – қуввати 300 кВтдан;

1-ўрин – қуввати 250 кВтдан;

2-ўрин – қуввати 200 кВтдан;

3-ўрин – қуввати 150 кВт.

Танлов ғолибларига қуйидаги мукофотлар топширилади:

-Бош соврин – белгиланган мезонга мувофиқ электромобиль.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳарларнинг ҳар бирида:

-биринчи ўрин учун – белгиланган мезонга мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баробари миқдоригача бўлган қийматдаги 10 кВт қувватли қуёш фотоелектр тизимини ўрнатиб бериш;

-иккинчи ўрин учун – белгиланган мезонга мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробари миқдоригача бўлган қийматдаги 5 кВт қувватли қуёш фотоэлектр тизимини ўрнатиб бериш;

-учинчи ўрин учун – белгиланган мезонга мувофиқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробари миқдоригача бўлган қийматдаги 3 кВт қувватли қуёш фотоэлектр тизимини ўрнатиб бериш.

Танлов аҳоли ўртасида кам қувватли қуёш фотоэлектр тизимларини жорий этишни оммалаштириш, уларни ўрнатиш ва самарали фойдаланишни рағбатлантириш, шунингдек, фуқаролар ўртасида энергия тежаш ва оилавий бюджетни оқилона бошқаришга хизмат қилиши кутилмоқда.

 Бундан ташқари, танлов қайта тикланадиган энергия манбаларига эътиборни қаратади ва энергия ресурсларини тежаш маданиятини шакллантиришга  кўмаклашади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 30 ёшд...

2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши 29,1 ёшни ташкил қилди...

Ўзбекистонда аёлларга нисбатан эркакла...

1991 йил бошида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси таркибида аёллар улуши 50,6 фоизни ташкил эт...

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-ноябрь ой...

2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 33 та хорижий давлатдан енгил автомобиллар...

Сўнгги янгиликлар