Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

01/Октабрь/2022   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг жамиятдаги ролини оширишга қаратилган ислоҳотлар Хитой ОАВ диққат марказида

ПЕКИН, 1 октябрь. /«Дунё» АА/. Нуфузли «Хитой» журналида Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонованинг «Аёлга ҳурмат-эҳтиром – жамият фаровонлиги ва демократлашувининг муҳим мезонидир» сарлавҳали  мақоласи чоп этилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Нашрда қайд этилганидек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги ролини оширишга қаратилган.

«Кейинги йилларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, жамиятдаги ролини кучайтириш, оила институтини қўллаб-қувватлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар янги сифат босқичига кўтарилди, - деб ёзади муаллиф. - Ўзбекистон аёлларни ҳар қандай камситишлардан ҳимоя қилувчи барча асосий ҳужжатларга қўшилди».

Мақолада таъкидланганидек, Ўзбекистонда «Аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ва имкониятларининг кафолатлари тўғрисида», «Аёлларни таъқиб ва ​​зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида», «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинган. Қонун ҳужжатларининг мажбурий гендер-ҳуқуқий экспертизаси жорий этилди.

Муаллиф Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 7 мартдаги «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан 2022-2026 йилларда мамлакат ижтимоий ҳаётида хотин-қизларнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий муносабатларнинг барча жабҳаларида фаоллигини оширишга қаратилган Миллий дастур, шунингдек, 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси тасдиқланганига алоҳида эътибор қаратган. 

«Комплекс чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган янгиликлар мамлакатимиз иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётида хотин-қизларнинг фаоллигини оширишга қаратилган, — дейди Сенат қўмитаси раиси. – Хусусан, хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида уларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш орқали бандлигини таъминлашга кўмаклашиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда».

Мақолада сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида миллий парламентдаги хотин-қизлар сони БМТ томонидан белгиланган тавсияларга мос даражага етиб, 32 фоизни ташкил этгани қайд этилган. Тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг улуши 35 фоизни ташкил қилмоқда, олий таълимда эса 46 фоиздан ошди.  1 минг 500 нафарга яқин мутахассис хотин-қизлар турли даражадаги раҳбарлик лавозимларига тайинланган.

«Давлат инсон қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда бош ислоҳотчига айланиб бормоқда. Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, уларнинг сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий соҳаларда манфаатларини ҳимоя қилиш Янги Ўзбекистонда учинчи Уйғониш даври авлодини шакллантиришнинг асосий шартидир», деб ёзади  «Хитой» журнали.

Мавзуга оид

«Таккунпао»: Ўзбекистонда рақобат муҳити...

Хитойнинг нуфузли «Таккунпао» газетасида «Ўзбекистонда ҳақиқий рақобат муҳитини яратиш: та...

Трансафғон транспорт йўлаги ва «Мозори-Ш...

Малайзияда чоп этиладиган «Sinar Harian» («Кундалик ёруғлик») газетаси саҳифасида Малайя у...

«Warzywa.pl» портали Ўзбекистон-Польша с...

Польшанинг «Warzywa.pl» интернет-порталида уруғлик картошка етиштириш бўйича Ўзбекистон-По...

Сўнгги янгиликлар