Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

11/Ноябрь/2021   Таълим

Ўзбекистонда амалга ошириладиган инновацион лойиҳаларга Австрия ҳукуматининг имтиёзли маблағлари жалб қилинади

ТОШКЕНТ, 11 ноябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлигида Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида Австрия бизнес миссияси вакиллари билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


 Инновацион ривожланиш вазирлиги маълумотига кўра, учрашувда «ATC Austrian Technology Corporation», «Bit media e-solutions» ва «Felder KG» каби компания вакиллари билан инновацион лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича  музокаралар бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида давлат бошқарувини рақамлаштириш, мобил иловаларини ишлаб чиқиш бўйича ўқитиш ташкил этиш, инновацион лойиҳаларга Австрия ҳукуматининг имтиёзли маблағларини жалб қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

 Учрашув натижасида, Австрия томони билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутувчи Англашув меморандумини ишлаб чиқиш ҳамда имзолаш тўғрисида  келишиб олинди.

Мавзуга оид

Испаниянинг Кадис университети вакиллари...

Жорий йил 28 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг Мадрид шаҳридаги элчихонасида Испания...

Хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларн...

Талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан Ўз...

Келгуси йил бошида ўзбекистонлик талабал...

Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабалари Erasmus+ дастурининг қатор йўналишлари бўйича 2022...

Сўнгги янгиликлар