Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

08/Июль/2020   Илм-фан

Ўзбекистонда Бангладеш тўқимачилик университети филиалини очиш имкониятлари муҳокама қилинди

ДЕҲЛИ-ДАККА, 8 июль. “Дунё” АА. Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзтўқимасаноат» уюшмаси, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти вакиллари билан Бангладешнинг «BUTEX» университети ректори, профессор Aбул Хашем ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


«BUTEX» – Бангладеш тўқимачилик муҳандислиги давлат университети бўлиб, соҳа учун юқори малакали мутахассислар тайёрлайди. Университет 2010 йилда ташкил этилган ва Дакка шаҳрида жойлашган. Унда 2 минг 600 нафардан ортиқ талаба 5 та таълим йўналиши (тўқимачилик муҳандислиги, тўқимачилик кимё муҳандислиги, кийим дизайни ва тикувчилик муҳандислиги, тўқимачилик менежменти ва бизнеси, фан ва муҳандислик) бўйича таҳсил олмоқда.

Мулоқотда Ўзбекистонда «BUTEX» филиалини очиш имкониятлари муҳокама қилинди. Музокараларда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У.Бегимқулов ва «Ўзтўқимасаноат» уюшмаси раиси ўринбосари Б.Муҳаммадсаидов Ўзбекистон олий таълим тизимининг ҳозирги ривожланиши ва хорижий олий ўқув юртлари билан ҳамкорлиги, шунингдек, мамлакатимизда пахта ва пахтадан йигирилган ипни қайта ишлаш даражаси ўсиши ҳисобига тўқимачилик соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлашга бўлган эҳтиёжнинг тобора ортиб бораётгани ҳақида маълумот бердилар.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори Б.Онорбоев «BUTEX» билан талабалар алмашинуви ва қўшма ўқув дастурларини ташкил этиш орқали университетлараро ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди.

A.Хашем Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирди. У музокараларда кўтарилган масалалар бўйича мулоқотни давом эттириш учун Ўзбекистонга ташриф буюриш ва ўзи бошқараётган университетда Ўзбекистон делегациясини қабул қилишга тайёр эканини билдирди.

Тадбирда ушбу йўналишдаги қўшма лойиҳаларни давом эттиришга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонлик олимлар SARS-CoV-2 коронав...

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази олимлари Ўзбекистон...

ЖИДУ ва SDA Bocconi менежмент мактаби ўр...

Ўзбекистоннинг Римдаги элчихонаси кўмаги ва иштирокида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия уни...

Генетик модификацияланган организмлар (Г...

Унга кўра, Картахена протоколида белгиланган Миллий мувофиқлаштирувчи марказ вазифалари Ўз...

Сўнгги янгиликлар