Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Июль/2021   Долзарб

Ўзбекистонда беш йил мобайнида амалга оширилган энг муҳим ислоҳотлар Индонезия ОАВ нигоҳида


ЖАКАРТА, 29 июль. /«Дунё» АА/. Индонезиянинг  «Klikanggaran» янгиликлар сайтида “Шавкат Мирзиёев Президентлигидаги 5 йил мобайнида 15 йўналишдаги ўта муҳим ислоҳотлар амалга оширилди” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“2017 - 2021 йиллар  Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббускорлигидаги кенг кўламли ўзгаришларнинг даври сифатида назарга тушди. Жадал ислоҳотлар барча соҳаларни, жумладан, давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизими, иқтисодий ва ижтимоий жабҳани, хавфсизлик ва мудофаа, миллат ва элатлараро ҳамжиҳатлик, диний бағрикенглик ҳамда ташқи сиёсатни қамраб олди”, - деб ёзади нашр.

Мақолада қайд этилишича, Ўзбекистондаги “Юксалиш” миллий ҳаракати сўнгги беш йил мобайнида мамлакатдаги салмоқли ўзгаришларга кўмаклашган энг самарали ташаббус ва ислоҳотларни аниқлаш мақсадида сўров ўтказди.

Унинг натижалари бўйича Президент Шавкат Мирзиёевнинг 15 тарихий ва энг муҳим ислоҳотлари аниқлаб олинди. Экспертларнинг фикр билдиришларича, Марказий Осиё минтақасида яхши қўшничилик муносабатларининг қарор топгани ўта муҳим ташаббус ҳисобланади, деб хабар беради «Klikanggaran» янгиликлар сайти.

Мавзуга оид

Деҳлида Тошкент конференцияси якунлари в...

Мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси томонидан Ҳиндистоннинг «Ananta-Aspen» маркази ва Гл...

Туркиядан муносабат: Ўзбекистон Президен...

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Олий Мажлисига йўллаган Мурожааномаси ташқи сиёса...

Европадан муносабат: Европа Иттифоқи Ўзб...

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов ахборот соҳасидаги ҳамкорли...

Сўнгги янгиликлар