Uz / Ўз Ru En

Toshkent

01/Май/2021   Спорт

Ўзбекистонда боксни янада ривожлантириш вазифалари тасдиқланди


ТОШКЕНТ, 1 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг «Боксни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.

  Ҳужжатда мамлакатимизда ёшларнинг боксга бўлган оммавий қизиқишини инобатга олиб, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) тизимини янада такомиллаштириш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг моддий рағбатлантирилишини яхшилаш, шунингдек, ўзбек боксининг дунёдаги етакчилигини сақлаб қолиш ва давом эттириш мақсадида боксни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.

  Ҳужжатда Боксни 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Шунингдек, концепцияни 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилиши белгиланди.

 Концепцияни ҳаётга тадбиқ этиш орқали 2025 йилгача спорт таълим муассасаларидаги бокс билан мунтазам шуғулланадиган ўқувчилар сони 27 мингтага етказилади, келгуси 5 йил ичида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 7 та бокс зали ташкил этилади. Бокс бўйича терма жамоаларнинг 46 га яқин халқаро спорт мусобақаларида иштироки таъминланади.

Президент қарори билан Туризм ва спорт вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон бокс федерацияси ҳамда Андижон, Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликларининг мазкур вилоятларда Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида бокс бўйича олий спорт маҳорати мактабларини давлат муассасаси сифатида ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Бокс мактабларида:

-фаолият иқтидорли ёш спортчиларни танлаб олинади ва улар, асосан, миллий терма жамоаларга тайёрлашга йўналтирилади;

-ўқиш 7-синфдан ташкил этилади, таълим олиш муддати 5 йил этиб белгиланади;

-ўқувчиларга бепул таълим олиш, олимпия захиралари коллежларининг ўқувчилари учун бир кунлик озиқ-овқат меъёрларига мувофиқ озиқ-овқат билан таъминланиш ҳамда ўқувчилар турар жойида бепул яшаш ҳуқуқи берилади;

-раҳбарлар, тренерлар, спортчилар ва бошқа ходимларга ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.

Бокс бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулотлар базасини яратиш мақсадида Ангрен шаҳри, Янгиобод қўрғони ҳудудида жойлашган Республика олимпия захиралари спорт коллежи балансидаги 1,5 гектар майдонга эга бўлган собиқ стадион, сузиш ҳавзаси, шунингдек, ошхонани 2029 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон бокс федерациясига мақсадли текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Бунда мазкур ҳудуд атрофида спорт зали, ётоқхона, ошхона ҳамда бошқа маиший-хизмат бино ва иншоотларни қуриш учун 1 гектар ер майдони ажратилиши таъминланади.

Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Заковат кўчаси, 2-уйда жойлашган собиқ Саноат-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биноси, шунингдек, спорт иншооти ва ёнидаги спорт майдони Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан инвестиция мажбурияти асосида сотиб олинишига розилик берилди.

Мавзуга оид

16-25 апрель кунлари Тошкентда оғир атле...

16-25 апрель кунлари пойтахтимиз оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. ...

«Бош вазир кубоги – 2020» : Ўзбекистон Р...

Тошкент шаҳридаги «Бунёдкор» стадионининг асосий аренасида «Бош вазир кубоги – 2020» турни...

«AРМИ – 2020» мусобақаси иштирокчилари ...

Меҳмонлар Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмда жойлаштирилди...

Сўнгги янгиликлар