Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Октабрь/2020   Долзарб

Ўзбекистонда болалар саратонига қарши курашнинг миллий режаси ишлаб чиқилади


ТОШКЕНТ, 7 октябрь. /«Дунё» АА/. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Европа минтақавий бюроси ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Соғлиқни сақлаш соҳаси сиёсатини шакллантиришда илмий-тадқиқотлар далилларидан фойдаланиш масаласи бўйича Европа тармоғининг (EVIPNet) онлайн-семинарини ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбасига асосланиб.

Тадбирда ташкилотга аъзо давлатларнинг болалар онкологияси соҳасида соғлиқни сақлаш сиёсатини шакллантиришдаги салоҳиятини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Болалар онкологияси соҳасидаги ютуқлари туфайли ушбу юқори даражадаги халқаро тадбирни қабул қилувчи томон сифатида Ўзбекистон танлаб олингани аҳамиятга молик. Семинарда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова ва ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианн Куппенс бошчилигидаги онкологик касалликларга чалинган болаларни даволаш билан шуғулланадиган нуфузли онкологлар, рентгенологлар, болалар гематологлари, олимлар ва бошқалар иштирок етди.

Бундан ташқари, ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси офиси (Копенгаген)дан олиб борилган ушбу семинарда Россия Федерацияси, Грузия, Украина, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва бошқа мамлакатларнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари қаатнашди.

Тадбирда болалар онкологик касалликларига қарши курашиш борасида Ўзбекистонда қатор ташаббуслар амалга оширилаётгани таъкидланди. 2018 йилда Ўзбекистон болалар саратон касалликлари муаммоси бўйича БМТ лойиҳасини амалга оширишда биринчилардан бўлиб иштирок этди.

Ўзбекистонда халқаро стандартларга мувофиқ ишлайдиган бирлашган болалар гематология-онкология бўлими мавжуд Миллий болалар маркази ташкил этилди. Бундан ташқари, болалар онкологияси бўлимлари катталар онкологик диспансерларидан кўп тармоқли болалар марказларининг гематология бўлимларига ўтказилди. Бу яқин келажакда минтақаларда мутахассислар етишмаслиги муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради ва беморлар учун энг яхши шароитларни яратишни таъминлаб беради.

Семинарда юртимизда Тиббиёт ходимларининг касб малакасини ошириш марказининг Гематология ва трансфузиология ҳамда Онкология кафедрасида болалар гематология-онкологияси бўйича интеграциялашган курс ишлаб чиқилгани қайд этилди. Мавжуд ресурсларни таҳлил қилиш ва йўналишни янада ривожлантириш учун зарур бўлган мутахассислар, ускуналарни аниқлаш учун ҳудудларни хариталаш бўйича лойиҳа ишга туширилди. Хариталаш натижалари асосида Ўзбекистонда болалар саратонига қарши курашнинг миллий режасини тузиш кўзда тутилган.

Виртуал семинар Ўзбекистоннинг мақсадли жамоаси учун жорий йилнинг 4 ноябригача давом этадиган қатор сессиялардан иборат бўлади. Вебинарлар сериясининг якуний маҳсулоти сифатида Ўзбекистон миллий жамоаси ёрдамида Болалар саратонига қарши курашиш бўйича сиёсатни шакллантириш учун таҳлилий шарҳ ишлаб чиқилади.

Мавзуга оид

БМТда Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йил...

Мамлакатимизнинг БМТдаги доимий ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси мустақилли...

Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистоннинг Бош конс...

Бугун Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бў...

Коронавирус озиқ-овқат орқали юқиши мумк...

Мазкур саволга Европа озиқ-овқат хавфсизлиги бошқармаси ойдинлик киритди....

Сўнгги янгиликлар