Uz / Ўз Ru En

Toshkent

14/Декабрь/2020   Маданият

Ўзбекистонда болалар учун «Aqlvoy» телеканали ташкил этилади


ТОШКЕНТ, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий телеканалини ташкил этиш тўғрисида»ги  қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

  Қарорга кўра, «Aqlvoy» ихтисослашган болалар кўнгилочар-маърифий телеканали (болалар телеканали) ташкил этилади.

Маълумотни қизиқарли ва тушунарли шаклда тақдим этиш орқали болаларнинг билим олиш фаоллигини рағбатлантириш, интеллектуал ва ижодий кўникмаларини ривожлантириш (edutainment) телеканалнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади.

Мазкур телеканал «Edumedia Corporation» МЧЖ қошида юридик шахс ташкил этмасдан таъсис этилади.

Телеканал республиканинг барча ҳудудларида етказиладиган умумфойдаланишдаги ижтимоий рақамли телеэшиттиришлар пакети таркибига киритилади ва ўзини-ўзи молиялаштириш асосида фаолият юритади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Қирғизистон музейлари ўзар...

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Темурийлар тарихи давлат музейи би...

Тошкентда ўзбек-грек дўстлигига бағишлан...

Кеча Тошкент шаҳар грек маданияти жамиятида ўзбек-грек дўстлигига бағишланган «Цивилизация...

Франкфурт-Майндаги Ўзбек тили ва адабиёт...

Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси ва «Ҳумо» Германия-Ўзбекис...

Сўнгги янгиликлар