Uz / Ўз Ru En

Toshkent

28/Октабрь/2020   Иқтисодиёт

Ўзбекистонда давлат активларини хусусийлаштиришни янада кенгайтириш вазифалари белгиланди


ТОШКЕНТ, 28 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» фармони қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур ҳужжатга кўра, трансформация қилинадиган йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари, корпоратив бошқарув ва молиявий аудит жорий этиладиган, операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги корхоналар, хусусийлаштиришдан олдин тайёрлаш ва инвестициявий жозибадорлигини оширишнинг манзилли дастурлари орқали оммавий савдоларга чиқариладиган давлат активлари рўйхати шакллантирилди.

Шунингдек,  давлат акция пакетлари (улушлари) тўлиғича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотиладиган корхоналар рўйхати тақдиқланди.

 Фармонга кўра, 32 та йирик давлат корхонаси ва хўжалик бирлашмаси трансформация қилинади, 15 та давлат кўчмас мулк объекти хусусий секторга сотилади.

Шунингдек, 274 та давлат улушлари бор корхона, 109 та газета, нашриёт ва журнал, 26 та ахборот технологиялари корхонаси ва компьютер хизматлари кўрсатиш маркази, 27 та тиббиёт муассасаси, 12 та ёғ-мой саноати корхонаси, 31 та виночилик тармоғи ва шароб савдо корхонаси тўлиқлигича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотилиши белгиланган.

Давлат активларини сотиб олувчилар тўловларни қонунчиликда белгиланган тартибда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти асосида амалга ошириши мумкин.

Мавзуга оид

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистонда 280 м...

Ислом тараққиёт банки (ИТБ) директорлар Кенгаши Ўзбекистонда умумий қиймати 509,2 миллион ...

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўзаро са...

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўзаро савдо-сотиқ ҳажмини ошириш истиқболларини муҳокама қ...

Ўзбекистон ўриклари 9 давлатга экспорт қ...

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2020 йил 1 июнь ҳолати бўйича жами 11,2 минг ...

Сўнгги янгиликлар