Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Январь/2022   Экология

Ўзбекистонда Экологик кодекс лойиҳаси ишлаб чиқилади

ТОШКЕНТ, 5 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарори қабул қилинди, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Ҳужжат билан мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш, қулай экологик ҳолатни барқарор сақлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини таъминлаш ҳамда соҳада содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш бўйича, шунингдек, Давлат экология қўмитасининг янгиланган асосий вазифалари белгиланди.

Давлатимиз раҳбарининг қарорига кўра, қўмита экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни қайта тиклаш ва инсон фаолиятининг табиатга салбий таъсирини олдини олиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни таъминлаш, жамоатчилик назоратига услубий ёрдам кўрсатиш ва кўмаклашиш, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини таъминлайди.

Бундан ташқари,

- атроф-муҳитнинг қулай экологик ҳолатини, экологик тизимлар, табиий комплекслар ва объектларнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш;

- ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, улар турларининг хилма-хиллигини, табиий туркумлари яхлитлигини ва уларнинг яшаш муҳитини сақлаш, қайта тикланиши ва ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

- чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назоратини олиб бориш, маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш борасида давлат ва хусусий шерикчиликни фаол жалб қилган ҳолда тизимни ташкил этиш;

-атмосфера ҳавоси, ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмонлар, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат экологик назоратини ўрнатиш;

-экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишини коррупциясиз соҳага айлантириш, экологик тарбия, тарғибот ва таълим тизимини ташкил этиш, илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари фаолиятига кўмаклашиш вазифалари ҳам қўмита зиммасига юклатилди.

Ҳужжатга мувофиқ, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасини ҳамда экологик назорат тизимини янада такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси" тасдиқланиши белгиланди.

 Бундан ташқари Президент қарорида қўмита кенг жамоатчилик, илмий-тадқиқот институтлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб этган ҳолда 2022 йил 1 декабрга қадар  Экологик кодекс лойиҳасини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Экологик кодекс лойиҳасига қуйидагиларни киритиш назарда тутилмоқда:

- экологияга оид қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш ва ихчамлаштириш;

- атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида жамоатчилик назоратининг роли ва таъсирини ошириш;

- биохилма-хилликни асраш, тиклаш ва кўпайтиришнинг аниқ механизмлари ва рағбатлантириш тизимини жорий этиш;

- атроф-муҳитни муҳофаза қилишда давлат ташкилотлари ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

- экологик назорат ва мониторинг турларини амалга ошириш тартиби, шу жумладан, «яшил иқтисодиётни» рағбатлантириш чоралари;

- экологик экспертизани амалга ошириш тартиби.

Мавзуга оид

Японияда Орол муаммасига бағишланган хал...

Японияда “Виртуал шаҳарда барқарор тараққиёт мақсадлари” бўйича 4-халқаро атроф-муҳит самм...

Ўзбекистон БМТда Бош Ассамблеянинг Оролб...

Кеча БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида Ўзбекистон доимий ваколатхонаси томонидан Презид...

Оролбўйи ҳудуди аҳолисини қўллаб-қуватла...

Жорий йил 21 майдан 5 июлга қадар юртимиз бўйлаб «Мўйноққа мадад» экологик хайрия велома...

Сўнгги янгиликлар