Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Октабрь/2020   Сиёсат

Ўзбекистонда экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш вазифалари тасдиқланди


ТОШКЕНТ, 22 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Фармонга мувофиқ, 2022 йил 1 январга қадар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси экспорт қилувчиларга экспортолди молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағлар учун ажратиладиган кредитлар бўйича тижорат банки томонидан белгиланган кредит фоиз ставкаси ва миқдоридан қатъи назар миллий валютадаги кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 10 фоиз банддан кўп бўлмаган миқдорда кредитлар тақдим этади.

Жумладан, чет эл валютасидаги кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 50 фоизигача, бироқ 5 фоиз банддан кўп бўлмаган миқдорда компенсациялар тақдим этилади.

 Тижорат банкларининг экспортолди молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағлари учун бериладиган кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 8 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик берилади.

Тадбиркор ижобий кредит тарихига эга бўлса, аввал олган кредитлари бўйича қарздорлиги бўлишидан қатъи назар, экспортолди молиялаштириш, шу жумладан, айланма маблағлар учун қўшимча олинадиган кредитлари бўйича юқорида белгиланган миқдорлар ва шартларда компенсация ва (ёки) кафилликлар тақдим этилади. Шунингдек, тақдим этиладиган кафилликлар бўйича комиссия тўловларини 2 бараварга камайтирилган миқдорда ундирилади.

Фармон билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига қатор қўшимча вазифалар юклатилди.

 Агентликка юкланаётган қўшимча вазифаларни амалга ошириш учун унинг ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади.

 

Мавзуга оид

Ўзбекистон Индонезияга кимёвий ўғитлар э...

Индонезия иқтисодиёти жадал суръатларда ривожланаётган йирик мамлакатлардан биридир...

Ўзбекистонда эпидемия қоидаларини бузиб ...

Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғриси...

Ўзбекистоннинг СОVID-19га қарши курашига...

Мамлакатимизнинг БМТдаги Доимий ваколатхонаси томонидан тақдим қилинган «Ўзбекистон Респуб...

Сўнгги янгиликлар