26/Октабрь/2020 Жамият
ТОШКЕНТ, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкент вақти билан соат 08:10 да Тожикистон-Қирғизистон чегарасида ер силкиниши содир бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, ер силкиниши координаталари: 39,49 градус шимолий кенглик; 71,75 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,9. Чуқурлик 10 километр.
Ер силкиниши эпицентридан Тошкентгача бўлган масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 292 километр.
Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:
Тошкент: 292 километр, 2 балл.
Наманган: 168 километр, 3 балл.
Андижон: 152 километр, 3 балл.
Фарғона: 99 километр, 4 балл.
Гулистон: 276 километр, 2 балл.
Жиззах: 341 километр, 2 балл.
Самарқанд: 411 километр, 2 балл.