Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

23/Сентябрь/2022   «Дунё» АА репортажи

Ўзбекистонда етиштирилган заъфарон АҚШ бозорларига экспорт қилинади

ЖИЗЗАХ, 23 сентябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Жиззах вилояти Бахмал туманида заъфарон (шафран) пиёзининг навбатдаги партияси экилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Ушбу лойиҳа «BMB Trade Group» (Ўзбекистон) ва «FIN.OPERA s.r.l.» (Италия)   компаниялари ўртасида заъфарон ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш, саноат миқёсида қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича имзоланган меморандум доирасида 3 йилдан бери амалга оширилмоқда.

Бугун Италиянинг Брешиа шаҳридан Ўзбекистонга 16 миллион донадан ортиқ заъфарон пиёзи олиб келинди. Шу тариқа заъфарон плантацияларининг майдони 305 гектарга, лойиҳага жалб этилган инвестиция миқдори 40,4 миллион еврога етказилди. 

Айни пайтда Ўзбекистонда етиштирилаётган заъфарон биринчи тоифадаги сифат белгисига эга. Маҳсулот Европа ва Осиё мамлакатларига экспорт қилинмоқда. «BMB TRADE GROUP» компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқуловнинг айтишича, қатор сертификатлаштириш жараёнлари ва текширувлар натижасида Ўзбекистон заъфарони АҚШ бозорларига чиқишга рухсат олган.

Мавзуга оид

Элчи Зеавит Бен Хилель: Тошкентда ўрнати...

Пойтахтимиздаги Ғалаба боғида Иккинчи жаҳон уруши даврида яҳудийларга инсонпарварликнинг ...

Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ишти...

Бугун пойтахтимиздаги Мирзо Улуғбек номидаги Марказий боғда Ўзбекистонда аккредитациядан ў...

“ЭКСПО 2020 Дубай” Бутунжаҳон кўргазмаси...

“ЭКСПО 2020 Дубай” Бутунжаҳон кўргазмаси доирасида мамлакатимиз тарихи, замонавий тараққиё...

Сўнгги янгиликлар