30/Сентябрь/2022 Иқтисодиёт
ЖИДДА, 30 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консулхонаси кўмагида Саудия Арабистонинг «Vision Development» ва Ўзбекистоннинг «BMB Trade Group» компаниялари раҳбарияти ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мулоқотда Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Саудия Арабистонига экспорт ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди. «BMB Trade Group» компанияси далаларида етиштирилаётган заъфарон маҳсулоти юзасидан батафсил тақдимот ўтказилди.
«Vision Development» компанияси бош директори Мужаҳид Хан Арбаб Хан «BMB Trade Group» компаниясининг заъфарон ва қуритилган меваларини Саудия Арабистонига импорт қилишга қизиқиш билдирди. У, шунингдек, ўзбек компаниясининг Саудия Арабистонида дилерлик хизматини кўрсатишга тайёрлигини таъкидлади.