Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Август/2020   Жамият

Ўзбекистонда икки марта ер силкиниши қайд этилди


ТОШКЕНТ, 5 август. /«Дунё» АА/. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотига кўра, бугун, 5 август куни Тошкент вақти билан 13:18 да Тожикистонда зилзила содир бўлди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.  

Зилзила координатлари: 40,2 градус шимолий кенглик; 70,84 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5.

Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 181 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент: 181 км, 3 балл.

Наманган: 113 км, 4 балл.

Aндижон: 143 км, 3 балл.

Фарғона: 83 км, 4 балл.

Гулистон: 177 км, 3 балл.

Жиззах: 255 км, 3 балл.

Самарқанд: 336 км, 2 балл.

Термиз: 453 км, 2 балл.

Қарши: 458 км, 2 балл.

Навоий: 464 км, 2 балл.

Ўзбекистонда кузатилган иккинчи ер қимирлаши эса Тошкент вақти билан соат 14:32да қайд этилди.

Ер силкиниши координаталари 40,27 градус шимолий кенглик, 70,85 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,9. Чуқурлик 50 км.

Ер силкиниши эпицентридан Тошкентгача масофа 177 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида Наманганда 107 км, 2 балл, Андижонда 139 км, 2 балл, Фарғонада 80 км, 2 баллни ташкил қилди.

Мавзуга оид

ЕОИИ билан ҳамкорликнинг миллий ахборот ...

Парламент қуйи палатасида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорликнинг ижобий та...

ДСҚ раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирза...

Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев карантин даврида жисмоний ва ...

Татаристонда мамлакатимиз вакили “Йил та...

Ўзбекистонлик талаба Камолиддин Бобохонов "Татаристон йил талабаси – 2019" ғолиби бўлди. Б...

Сўнгги янгиликлар