Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Июнь/2020   Иқтисодиёт

Ўзбекистонда илк электрон пуллар тизими рўйхатга олинди


ТОШКЕНТ, 17- июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда илк электрон пуллар тизими рўйхатга олинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Марказий банк манбасига асосланиб.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари талабига мувофиқ, тўлов ташкилоти лицензиясига эга бўлган «Brio Group» масъулияти чекланган жамият «OSON» электрон пуллар тизимининг оператори сифатида ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти бўлиб “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банки ҳисобланади. Электрон пуллар тизими тўғрисидаги маълумот жорий йилнинг 16 июнь куни Марказий банкнинг Электрон пуллар тизими реестрига киритилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Исроил бизнес ҳамжамиятлар...

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси томонидан “Исроил-Осиё” савдо-саноат палатаси бош дир...

Ўзбекистон ва Миср вакиллари мебель ишла...

Ўзбекистон ва Миср ўртасида савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтир...

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмг...

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларин...

Сўнгги янгиликлар