Uz / Ўз Ru En

Toshkent

20/Февраль/2020   Жамият

Ўзбекистонда инклюзив фан, технология ва инновация тизимини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди


ТОШКЕНТ, 20 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, ЮНЕСКО ва Ислом Тараққиёт банки ҳамкорлигида амалга оширилаётган «Ўзбекистонда инклюзив фан, технология ва инновация тизимини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида миллий семинар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига таянган ҳолда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари в.б. Шароф Ражаббоев, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ян Хладик, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси Бош котиби вазифасини бажарувчиси Сайидафзал Маллаханов, Ислом Тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ҳамда 30 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг вакиллари иштирок этди.

— Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ислом тараққиёт банки раҳбари Бандар Хажар билан учрашувида фан ва инновацияларни ривожлантириш борасида ўзаро келишувга эришилган эди, – деди Ш.Ражаббоев. – Лойиҳа мамлакатимиз ривожланиши даражасини мустаҳкамлаш орқали халқимиз кундалик ҳаётига инновациялар ва илм-фан ютуқларини жорий этишга қаратилган.

ЮНЕСКО Ислом тараққиёт банкининг молиявий кўмагида Ўзбекистонга фан, технологиялар ва инновацияларнинг миллий тизимини ўрганишда ҳамкорлик қилади ва техник ёрдам кўрсатади. Ҳамкорлик ва ўрганиш жараёнида асосий ривожланиш, ижтимоий-иқтисодий ва атроф муҳит билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилишга ёрдам берувчи стратегик йўналишлар аниқланади.

Шунингдек семинарда вазирликлар, идоралар, илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари вакиллари ЮНЕСКО экспертлари билан юртимизда фан, технология ва инновация тизимини ривожлантириш бўйича муҳокамалар олиб борди. Ушбу соҳалардаги мавжуд муаммолар борасида маҳаллий иштирокчилар ва халқаро ташкилот мутахассислари ўзаро фикр алмашди ва шу орқали ЮНЕСКО экспертлари томонидан тайёрланаётган «Ўзбекистонда инклюзив фан, технология ва инновация тизимини ривожлантириш» бўйича ҳисоботга таклифлар берилди.

Муҳокамаларда билдирилган таклифлар якуний ҳисоботда ўз аксини топади ва кейинчалик Ислом тараққиёти банки томонидан молиялаштиришга тавсия этилади.

Мавзуга оид

Ўзбекистонда ўз вақтида кўрилаётган чора...

Бенилюкс давлатлари, Данияда яшаётган ватандошлар, хорижий ҳамкорлар «Дунё» АА интервью бе...

Туркиянинг “Yanki” журналида Ўзбекистонд...

Мазкур материалда давлатимиз раҳбарининг Марказий Осиё, Туркия ва бошқа давлатлар билан си...

Тошкентда Британия Кенгаши кўмагида янги...

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Британия Ке...

Сўнгги янгиликлар