Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

31/Декабрь/2020   Ўзбекистон дунё нигоҳида

Ўзбекистонда ёшларга ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилаётган эътибор Афғонистон матбуоти нигоҳида

ҚОБУЛ, 31 декабрь. /«Дунё» АА/. Афғонистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари афғон жамоатчилигини Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида юз бераётган муҳим воқеалар билан таништиришда давом этаяпти, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.  


«The Daily Outlook Afghanistan» газетасида чоп этилган «2021 йил Ўзбекистонда ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди» сарлавҳали мақола фикримизнинг тасдиғидир.

Материал Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасига бағишланган.

“Ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш учун сарфланган сармоя жамиятга ўн, юз баробар кўп фойда келтиради”, - дея иқтибос келтиради нашр Ўзбекистон давлат раҳбарининг сўзларидан.

Шу ўринда, Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини, айниқса санитария ва эпидимиологик хизматларни тубдан ислоҳ қилиш зарурати коронавирус пандемияси оқибатида юзага келганини алоҳида қайд этади.

“Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликни қўлга киритиш учун саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштириш, мамлакат технологик меъёрларини Евросиё иқтисодий иттифоқи томонидан қўлланиладиган меъёрлар билан уйғунлаштирилишига урғу берди. Айни пайтда Ўзбекистон мазкур уюшмада кузатувчи мақомини қўлга киритган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилдан бошлаб ҳар йили йил якунида анъанавий тарзда Олий Мажлисга Мурожаатнома йўллаб, мамлакатда иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий соҳаларда қўлга киритилган ютуқлар ва кейинги йилда амалга оширилиши кўзда тутилган режалар билан атрофлича таништиради”, - дейилади мақолада.   

Мавзуга оид

Жанубий Корея матбуоти мамлакатимизда ти...

Жанубий Корея матбуоти мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли и...

Мисрдан муносабат: Ўзбекистон-Покистон о...

Мисрнинг «Al Diplomacy» ахборот порталида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покист...

Ўзбекистон Президентининг Сингапурга дав...

Таиланднинг «MToday» (mtoday.co.th) ахборот порталида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сингап...

Сўнгги янгиликлар