Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Апрель/2021   Қонунчилик

Ўзбекистонда ёшларнинг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлашнинг соддалаштирилган тизими яратилади

ТОШКЕНТ, 20 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Қарорда Ўзбекистон Президентининг «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонида белгиланган ёшларни қўллаб-қувватлаш, нуфузли илмий мактабларни шакллантириш ҳамда уларнинг илмий салоҳиятини янада оширишга оид вазифалар белгиланди.

Унга кўра, ҳудудларда илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, илмий ва стартап лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида илмий дастурни амалга ошириш учун илмий фаолиятга оид давлат дастурлари маблағлари ҳисобидан 50 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Ёшлар учун эълон қилинадиган стартап лойиҳалари танлови талаблари соддалаштирилади. 

 Ҳужжат билан 2021 йилдан бошлаб ҳар йили камида бир марта республикада илмий ва инновацион фаолият билан шуғулланиб келаётган иқтидорли ёшлар ўртасида «Академик ҳаракатчанлик» дастури асосида «Бўлажак олим» танлови ўтказилади.

«Бўлажак олим» танловини ташкил этиш ва молиялаштириш учун ҳар йили илмий фаолиятга оид давлат дастури доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 50 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағ ажратилади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Академик ҳаракатчанлик” дастури бўйича ўтказиладиган танлов натижаларига мувофиқ ғолибларга илмий ташкилотлар, олий таълим муассасалари, шунингдек, вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳузуридаги илмий тузилмаларнинг замонавий асбоб-ускуналаридан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Ҳукумат қарорига кўра, иқтидорли ёшларнинг илмий ғояларини рағбатлантириш, уларнинг хорижий университетлар ва илмий марказларга қисқа муддатли стажировкалари ташкил этиш тизими ишлаб чиқилади.

Иқтидорли ёшлар хорижий олий таълим муассасаларида ва илмий ташкилотларга қисқа муддатли стажировка ўташга даврий равишда, танлов асосида, ҳар йили камида бир маротаба юборилади.

Мавзуга оид

Қонунчилик палатасида Ўзбекистонда ислом...

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Ўзбекистонда ислом молия тизимини татбиқ этиш истиқболл...

Ўзбекистон билан Испания ўртасида халқар...

2013 йил 5 ноябрь куни Мадрид шаҳрида имзоланган Ўзбекистон билан Испания ўртасида жиноятч...

Ўзбекистонда Адвокатура институтини тако...

Қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси по...

Сўнгги янгиликлар