Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Январь/2022   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Саудия Арабистонига экспортини ошириш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 21 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов «Istiqlol Tekstil Dizayn LLC» компанияси асосчиси Бахтиёр Умаров билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Учрашувда  Ўзбекистоннинг «Ideal» бренди остида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Саудия Арабистони бозорига экспортини амалга  ошириш масалалари муҳокама қилинди.

 Саудия Арабистонида тўқимачилик, хусусан кийим-кечак маҳсулотларига талаб ошиб бораётгани таъкидланди.  Ўз навбатида, Саудия бозорларида «Istiqlol Tekstil Dizayn LLC» компанияси маҳсулотларининг сифат ва нарх жиҳатдан рақобатбардошлиги қайд этилди.

Мулоқот чоғида Саудия Арабистони бозорига кийим-кечак ва пойафзал маҳсулотларини етказиб бериш, Ар-Риёд, Жидда ва Мадина шаҳарларида махсус савдо нуқталарини, шунингдек, мавжуд «online» тизимлари орқали  «Ideal» бренди маҳсулотлари савдосини ташкил этиш  масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида «Istiqlol Tekstil Dizayn LLC» компанияси вакилларининг Саудия Арабистонига амалий сафарини  ташкил этиш бўйича  келишиб олинди.

Мавзуга оид

ИТСВда «JETRO» Япония ташқи савдони рив...

Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) ҳамда «JETRO» Япония ташқи савдо...

Британия бизнеси вакиллари Ўзбекистон эн...

Ўзбекистон элчихонаси Буюк Британиянинг энергетика соҳасидаги етакчи саноат ассоциацияси -...

Ўзбекистон элчихонаси: Финляндия Ўзгидро...

Финляндия «Ўзбекистоннинг метеорология соҳасидаги салоҳиятини мустаҳкамлаш» лойиҳасини ама...

Сўнгги янгиликлар